Камилов: афғон муаммоси, минтақавий ҳамкорлик ва янги “совуқ уруш” аломатлари
Абдулазиз Комилов “Россия 24” телеканалига берган интервюсида “Толибон” ҳаракати билан муносабатлар ва умуман афғон муаммоси, минтақавий ҳамкорлик ҳақида сўз борди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, дунёда янги “совуқ уруш” аломатларини кузатаётганини билдирар экан, йирик давлатлар ўртасида рақобат кескин тус олаётганини таъкидлади деб хабар берган Кун сайти.
Россия Федерацияси билан ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларига эътибор қаратишни истардим.
Биринчидан, бугунги кунда ҳамкорликнинг сиёсат, иқтисодиёт, маданий-гуманитар алоқалар, технологиялар, таълим ва тиббиёт сингари кенг қамровли кун тартиби шаклланган.
Иккинчидан, икки мамлакат етакчилари ўртасида ўзаро ишончнинг энг юқори даражасига эришилди. Бизнинг муносабатларимиз яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат қоидаларига асосланган.
Қайд этишни истардимки, томонлар сўнгги йилларда маданий-гуманитар алоқаларга катта эътибор қаратмоқда. Бу эса бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ривожига ҳам ижобий таъсир қилмоқда. Ўзбекистонда Россиянинг 15та етакчи олий ўқув юртлари филиаллари фаолият юритяпти, рус тилини ўрганиш марказлари ташкил этилмоқда, маданий марказларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
Бундан ташқари, бизнинг муносабатиларимиз миллий ва минтақавий хавфсизлик муаммолари билан боғлиқ бўлган муҳим стратегик йўналишга ҳам эга. Бир сўз билан айтганда, алоқаларимиз бутунлай янги босқичга чиқди. Амалий жиҳатдан бизларнинг стратегик ҳамкорлигимиз ва иттифоқдошлигимиз аниқ таркиб билан тўлмоқда.
Аслида, Ўзбекистон ва Россиянинг афғон муаммоси борасидаги қарашлари бир-бирига мос тушади. Бу эса, афғон масаласидек ўткир муаммо бўйича қўшма ҳаракатларимизга ишончли асос яратади.
Эътибор бериш керак, Афғонистон муаммоси бўйича Москва форматида ҳал этилиши лозим бўлган асосий муаммолар хотиржам ҳолатда, бир-бирини айбламаган ҳолда санаб ўтилди. Асосий хулоса шу бўлдики, толиблар билан ишлаш керак.
Абдуллоҳиён Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлашни таъкидлади