Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича Марказий Осиёда энг қудратли деб топилди
(last modified Mon, 01 Nov 2021 06:11:07 GMT )
ноябр 01, 2021 11:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича Марказий Осиёда биринчи
    Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича Марказий Осиёда биринчи

Дунёнинг энг кучли армиялари қаторида Ўзбекистон 51 ўринни эгаллади. globalfirepower.com маълумотига асосан ўтган 2020 йилги натижасини бир поғона яхшилаган.

Ўзбекистон армиясини Ўрта Осиёда энг кучли деб ҳисоблайди, Қозоғистон – 61, Озарбайжон — 63, Туркманистон – 86, Қирғизистон – 93, Тожикистон – 99 ўринларни эгаллашди деб аниқлаган рейтинг тузувчилар

Ҳозирги кунда сиёсий вазият беқарор бўлиб турган Афғонистон 75 ўринда қайд этилган.

Рейтингда жами 140 мамлакат иштирок этди.

МДҲ мамалакатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Украина ва Беларусдан кейин, тўртинчи ўринни эгаллади. Россия умужаҳон рейтингида иккинчи ўринни, Украина йигирма бешинчи ўринни, Бералусь эса эллигинчи ўринни эгаллаган.

Рейтинг тузишда 50 дан ортиқ турли фактлар ҳисобга олинган. Улар орасида ҳарбий хизматчилар сони, ҳарбий техника сони ва тури, иқтисодий имкониятлар ва мамлакатнинг жойлашган жойи ҳисобга олинган.

Маълумот учун, Global Firepower портали, 2006 йилдан бери дунёнинг 140 та давлат армияларини баҳолаб келади.

Ёрлиқ