Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор лойиҳасида қатнашишга интилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати Эрон соҳилларидаги Чобаҳор портида асосий товарларни савдо қилиш ва транзит қилиш ҳамда очиқ сувларга чиқиш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Тошкент давлати Эроннинг Мукрон соҳилларидаги Чобаҳор портидан қўшма тарзда фойдаланиши учун Эрон ва Ҳиндистон билан музокара олиб бораётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон экспорт ва импортининг 80 фойизга яқини шимолий йўналиш, Марказий Осиё ва Россия орқали амалга оширилади ва Ўзбекистон учун Форс Кўрфазига чиқиши жуда аҳамиятлидир.
Бундан олдин ҳам Марказий Осиё халқаро институти вице-президенти Бахтиёр Мустафоев Жанубий ва Марказий Осиёни боғлаш бутун минтақада хавфсизлик, ҳамда терорризм ва эктремизмга қарши курашни яхшилаши учун янги эшикларни очади деб маълум қилганди.
Эроннинг Чобаҳор порти дунёдаги кўп аҳоли бўлган икки бозор яъне Ҳинд океани атрофидаги мамлакатлар /2 миллирад аҳолига эга/ ва 800 миллин аҳолиси бўлган Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа минтақаларини бир бирига боғлайди ва энг хавфсиз йўналишлардандир.
Айни пайтда Чобаҳор порти йилига 15 миллион тоннагача юкларни ортиш ва тушириш учун стртегик инфратузлма ва ускуналарга эгадир.