Самарқандда ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолари қўлга олинди
(last modified Thu, 04 Nov 2021 05:57:50 GMT )
ноябр 04, 2021 10:57 Asia/Tashkent
  • Самарқандда ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолари қўлга олинди
    Самарқандда ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолари қўлга олинди

Яқинда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 5 нафар экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйди.

Ҳизб ут-Таҳрир диний  экстремистик гуруҳ етакчиси 1993 йилда туғилган, Ургут туманида яшовчи Я.Ж. Telegram орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг ғоявий раҳнамоси — 1980 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси, М.Халдаров (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) билан боғланиб турган ҳамда унинг кўрсатмасига мувофиқ, «виртуал ҳалқа» ташкил этган деб хабр қилмоқда Дарё сайти..

Қолган 4 нафар жиноий шериклари билан бирга, Маҳмуд Абдулмўминнинг экстремистик мазмундаги видео, аудиороликларини мунтазам равишда кузатиб бориб, уларни яқинлари орасида тарқатиб келган.

Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.