ноябр 06, 2021 17:21 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: 2025 йилга бориб ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етказилади
    Шавкат Мирзиёев: 2025 йилга бориб ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етказилади

Президент сифатида қасамёд қабул қилган Мирзиёев ўз нутқида президент сайловидаги рақибларига миннатдорлик билдирди

Президентлик сайловда менга билдирилган ишонч – юксак шараф, муқаддас бурч эканини, айни вақтда бу ишонч зиммамга қандай улкан масъулият ва жавобгарлик юклашини ҳам чуқур ҳис этиб турибман.

 Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мамлакатида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги таклифга тўхталиб ўтди.

барча номзодларнинг сайловолди учрашувларида электорат вакиллари томонидан бугунги кунда ҳаётнинг ўзи, ислоҳотлар мантиғи талаб этаётган яна бир муҳим таклиф илгари сурилган — бу конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш. деб айтди Шавкат Мирзиёев.

Президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев бугунги кунда инсоният кўплаб муаммоларга дуч келаётгани ва уларга ечим топиш ниҳоятда долзарб бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев уй-жой масаласини ҳал этиш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш масаласи ҳақида гапирди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан малакали касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали, 2026 йилгача камбағалликни 2 баробарга қисқартириш кўзда тутилганини маълум қилган деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда Ўзбекистонда олий тоифали ўқитувчиларнинг маошини эквивалент ҳисобида минг долларга етказилишини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари Сенатнинг янги биносида қасамёддан сўнг, сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтган.

Давлат раҳбари ёшлар тақдирини ҳал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессор-ўқитувчилар, ҳақиқий зиёлилар кераклигини таъкидлаб, ушбу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздорлигини маълум қилган.

«Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1000 долларга етказиш чоралари кўрилади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолишини таъкидлаган.

У ўз нутқида ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилган.

Ёрлиқ