Беларус мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация Тошкентга келди
(last modified Thu, 18 Nov 2021 10:39:56 GMT )
ноябр 18, 2021 15:39 Asia/Tashkent
  • Беларус мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация Тошкентга келди
    Беларус мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация Тошкентга келди

Бугун Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Тошкентда Беларус мудофаа вазири генерал-лейтенант Виктор Хренин бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ўзбекистон ва Белорус мудофаа вазирлари учрашувида мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинган ва истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзбекистон ва Беларус мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик бўйича 2022 йилга мўлжалланган қатор тадбирларни ўз ичига олган битим имзоланди.

Беларуслик ҳарбийлар ташриф давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа вазирлиги «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига бориши ва Бухоро вилоятига сафари режалаштирилган.

Ёрлиқ