Саида Мирзиёева ЮНЕСКО раҳбари Одри Азуле билан учрашди
Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева Парижда ЮНЕСКО бош директори лавозимга қайта сайланган Одри Азуле билан учрашди.
“Азуле хонимни ЮНЕСКО ижроия кенгаши томонидан меҳнатлари эътироф этилгани ва ишонч билдирилгани билан табрикладим. Ушбу мақомдаги самарали саъй-ҳаракатлари, мамлакатимизда кўплаб ажойиб лойиҳаларни, жумладан "Лазги" балети постановкаси ва бошқаларни амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирдим”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, Одри Азуле доим маданий тадбирлар марказида бўлиб, ЮНЕСКО манфаатлари йўлида астойдил хизмат қилиб, жаҳоннинг тарихий ва маданий бойликларини асрашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
“Бу инсон ҳамиша юртимизнинг ардоқли меҳмони бўлади!” - дейди Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари.