Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида 18та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотига таняниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасида томонлар жами 18та икки томонлама ҳужжат имзолади.
Россия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги муҳим саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Давлат раҳбарлари БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар.
Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.
Президент Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетган.