Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми 7,6 миллиард доллар ташкил этади
Жорий йилда Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми қарийб 7,6 миллиард АҚШ долларини ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилаётганини Жаҳон банки ўзининг Миграция ва ривожланиш масалаларига бағишланган ҳисоботида эълон қилди.
Жаҳон банки прогнозига кўра, ҳисоб-китобларига мос ҳолда паст ва ўрта даромадли мамлакатларда меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 2021 йилда кескин 7,3 фоизга ошиб, 589 миллиард АҚШ долларини ташкил этган деб хабар қилган Қалампир сайти..
Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган чуқур глобал чекинишга қарамасдан 2020 йилда пул ўтказмалари оқимининг барқарорлиги деярли сақланиб, атиги 1,7 фоизга қисқарган бўлса, кейинги ўсиш суръатининг тикланиши кутилганидан ҳам жадалроқ бўлган.
“Бу иқтисодий қийинчиликлар даврида мигрантлар она юртларидаги озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва таълим каби зарурий товар ва хизматлар учун уй хўжаликларининг харажатларига таянч бўладиган пул ўтказмаларининг нақадар муҳим эканлигини англатади”, дейилади Жаҳон банкининг ҳисоботида.