Абдулазиз Комилов Ашхободда бўли ўтган ИҲТнинг вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этди
(last modified Sun, 28 Nov 2021 06:01:50 GMT )
ноябр 28, 2021 11:01 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Ашхободда бўлиб ўтган ИҲТнинг вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этди
    Абдулазиз Комилов Ашхободда бўлиб ўтган ИҲТнинг вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, тадбирда томонлар ташкилотнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш ва давлат раҳбарлари кўриб чиқиши учун киритилган қатор ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашган.

«Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ташкилотнинг ихтисослашган институтлари ҳисоботлари тингланди ва тасдиқланди», – дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов ўз нутқида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатларида савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона ва бошқа жараёнларни енгиллаштириш, транспорт-коммуникация тизимини ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

Эртага, 28 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.