Ашхободда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокара ўтказдилар
Туркманистон пойтахти- Ашхобод аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.
Бугун шунингдек Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокара ўтказди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон президенти Туркманистон раҳбари ва биродар туркман халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Бетарафлик куни билан самимий қутлади де хабарқилган Кун сайти.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон президенти Туркманистоннинг ИҲТдаги сермаҳсул раислигини юксак баҳолади ва Ашхобод саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борди.