Шавкат Мирзиёев ЭКО саммити доирасида Покистон ва Тожикистон президентлари билан мулоқот қилди
(last modified Sun, 28 Nov 2021 09:56:55 GMT )
ноябр 28, 2021 14:56 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ЭКО саммити доирасида Покистон ва Тожикистон президентлари билан мулоқот қилди
    Шавкат Мирзиёев ЭКО саммити доирасида Покистон ва Тожикистон президентлари билан мулоқот қилди

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш, шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун 28 ноябрь куни Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрига борган Шавкат Мирзиёев Покистон президенти Ориф Алавий ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев ва Ориф Алавий шериклик алоқалари, энг аввало иқтисодиёт йўналишида жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан, Афғонистонда вужудга келаётган вазият муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам учрашиб, Ўзбекистон ваТожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиққан. Кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим экани қайд этилган.

Шунингдек, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа устувор соҳаларда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Етакчилар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳам фикр алмашган.

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида яна бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.