Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Толибон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари билан учрашди
Толибон муваққат ҳукумати раҳбарининг сиёсий масалар бўйича ўринбосари Ўзбекистон президентининг махсус вакили билан учрашганида, бошқа мамлакатлар томонидан Толибон ҳукуматини тан олилиниши учун шароит яратилган деб иддао қилди.
Толибон муваққат ҳукумати раҳбари сиёсий масалалар бўйича ўринбосари. Мавлавий Абдулкабир Ўзбекистон президентининг махсус вакили билан мулоқотида, биз барча шартларни бажарганмиз ва дунё ҳам афғонистонликларга шартсиз гуманитар ёрдамларни давом эттириши керак деб қўшимча қилди.
Ўзбекистон президенти вакили ҳам Толибон расмийси билан учрашувида, Тошкент давлатини Афғонистон билан дўстлик ва ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди.
Бу учрашув Толибон муваққат ҳукумати наттоғи Инъом Самангонийни Толибон босим ўрнида Афғонистон муаммоларига ечим топиш учун музокаралар ўтказишни истайдигани тўғрисида билдирган сўзлари пайтига тўғри келмоқда.
Бундан олдин Толибон ҳаракати жамоат ишлари вазири Абдулманон Умарий Толибон ҳукуматини расман тан олишга чақирганди.
Эслатиб ўтаимз, жорий йилнинг 15 августда Толибон ҳаракати томонидан Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олинганди, аммо ҳозиргача ҳеч бир мамлакат бу гуруҳни расман тан олмаган.