Ўзбекистон—Тожикистон демаркация қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрида 22—27 ноябрь кунлари Ўзбекистон—Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Тожикистон расмийларининг музокараларида демаркация масалалари муҳокама қилинган ва ўзбек-тожик чегарасининг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланган деб Тожикистон ТИВ баёномасига таяниб Дарё сайти абаор қилан.
Қайд этилишича, учрашув дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтган. Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланган.
«Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги мажлиси Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17—22 май кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг демаркация қўшма комиссияси доирасидаги йиғилиши ўтказилганди.
Учрашувда ўзбек-тожик давлат чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашилган.