2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади
(last modified Fri, 03 Dec 2021 11:21:50 GMT )
декабр 03, 2021 16:21 Asia/Tashkent
  • 2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган UNWTO’нинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра шуни эьлон қилди.

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган UNWTO’нинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра шуни эьлон қилди.

“Шуниси диққатга сазоворки, тарихда биринчи марта БМТ  таркибига кирувчи ташкилотларнинг Бош ассамблеяси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Буларнинг бари Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатлари, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда бу орқали мамлакатимизнинг жаҳон саҳнидаги нуфузини ошириш йўлидаги саъй ҳаракатлари натижасидир. Таъкидлаш лозимки, UNWTO 25-Бош ассамблеясининг қадимий Самарқандда ўтказилиши бу ерга мингдан ортиқ хорижлик меҳмонларнинг ташриф буюриши ҳамда бу орқали маҳаллий аҳоли ва ҳунармандларнинг даромад кўришига олиб келади. Бундан ташқари, юқори даражадаги тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини тортиши шубҳасиз, бу эса охир-оқибат мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга яна-да кўпроқ сайёҳларни жалб этиш йўлида хизмат қилади”, дейди Азиз Абдуҳакимов.

Қайд этилишича, Мадрид шаҳрида ўтган тадбир доирасида 2023 йилда UNWTO Бош ассамблеясини ўтказиш учун Ўзбекистон ва Португалия даъвогарлик қилди. Тадбир якунига кўра, Ўзбекистон яққол устунлик билан аксарият овоз тўплаб, 2023 йилги Бош ассамблеяни қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказишга келишилди.

Маълум бўлишича, UNWTO Бош ассамблеяси икки йилда бир марта ўтказилувчи энг муҳим туристик форум бўлиб, бундай юқори даражадаги тадбир, яъни БМТ оиласига кирувчи ташкилотлар Бош ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши биринчи тарихий ҳодисадир.

Ёрлиқ