Мирзиёев ва Тўқаев учрашувида 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган
Ўзбекистон президенти,Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
Шундан сўнг икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун- 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган
Нур-Cултон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармонлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр иштирок этди.
Янги ташаббус – икки мамлакатнинг чегара ҳудудида халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил қилиниши алоҳида қайд этилди. Марказ зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан жиҳозланади. Унинг резидентлари ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тадбиркорларини қўшма саноат корхоналарини ташкил этишга жалб қиладиган бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлади.