Ўзбекистондаги масжидлар сони 2101 тага етди
декабр 13, 2021 11:17 Asia/Tashkent
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар қилишича, Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, жами 2101 тага етди
Қорақолпоғистоннинг Чимбой тумани "Кенгес" овулида "Юсуф ота" жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади. Қурилиш ишлари бир йил давомида барча қулайликларга эга ҳолатда тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли томонидан битказилди деб хабар қилган Қалампир сайти.
Шу билан ушбу туманда масжидлар сони 1 тага кўпайиб, Қорақалпоғистондаги жами масжидлар сони 58 тага етди.
Маълумот учун, бундан олдинги Қороқалпоғистондаги 57-масжид шу ойда Қонликўл тумани “Қос жап” овул фуқаролари йиғини ҳудудида “Атажан хўжа” номи билан иш бошлаганди.
Ёрлиқ