Россиядаги энг кўп меҳнат мужоҳирлари ўзбекистонликлардир
Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш учун борган. Яна 60 минг нафар ўзбекистонликлар Россияга таълим олиш мақсадида кетишган.
9 ойида Россияга ишлаш мақсадида келган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари сон жиҳатдан биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда RT Россия ИИВ матбуот хизматига таяниб Газета. уз сайти хабар қилган.
Ўтган тўққиз ой давомида Ўзбекистондан Россияга 3 млн нафардан зиёд киши келган. Улардан 3 млн 54 минг 180 нафари Россияда ишлаш учун келганлиги айтилмоқда.
Ушбу давр мобайнида Россияга ишлаш учун келган меҳнат мигрантлари орасида иккинчи ўринни тожикистонликлар эгаллади. Январь-сентябрь ойларида Россияга қарийб 1,6 млн Тожикистон фуқароси ишлаш учун келган. Шунингдек, Қирғизистондан 623 мингдан ортиқ, Арманистондан қайриб 300 минг ва Озарбайжондан 200 минга яқин кишилар мамлакатга ишга жойлашиш мақсадида келишган.
Шунингдек, РФга келган сайёҳларнинг катта қисми Беларусдан — 30,5 минг киши келган бўлса, Германия 16,4 минг киши билан иккинчи, Украина 15,3 минг киши билан учинчи поғонани банд этди.