Покистон пойтахтида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациясининг музокаралари бўли ўтди
(last modified Mon, 20 Dec 2021 06:27:25 GMT )
декабр 20, 2021 11:27 Asia/Tashkent
  • Покистон пойтахтида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациясининг музокаралари бўли ўтди
    Покистон пойтахтида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациясининг музокаралари бўли ўтди

Исломобод шаҳрида 18 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттаки билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ТИВ хабарига таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Афғонистон томони Ўзбекистон президентига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, шунингдек, Афғонистон ҳудудида транспорт ва энергетика соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирди.

Афғонистон вазири Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида афғон халқига тезкор гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган транспорт-логистика хабини ташкил этиш ташаббусини чуқур миннатдорлик билан қабул қилди. Ўзбекистоннинг бу ҳаракатлари мамлакатлар ва халқларнинг тарихий ва маънавий яқинлигини яна бир бор ифодалаши таъкидланди.

Шунингдек, Афғонистон томони мамлакатдаги аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича илгари берган халқаро ваъда ва мажбуриятларини бажариши зарурлигини қайд этилди.