Ўзбекистон ва Россия Миллий гвардиялари ўртасидаги ҳамкорликлар мустаҳкамланмоқда
-
Ўзбекистон ва Россия Миллий гвардиялари ўртасидаги ҳамкорликлар мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев Россияга расмий ташрифида Росгвардия раҳбари Виктор Золотов билан учрашувда хавфсизлик масалалари ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш муҳимлиги алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев ва Росгвардия раҳбари Виктор Золотови ўртасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ва 2022-йилга мўлжалланган Ҳамкорлик режаси имзоланди”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон делегация аъзолари Москва шаҳридаги Росгвардия Бош бошқармасида ҳам бўлиб, унда бўлинмаларнинг жанговар-хизмат фаолияти, техника ва қурол аслаҳалари, шунингдек, тезкор махсус отрядининг кўргазмали чиқиши билан танишдилар.