Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди
(last modified Tue, 28 Dec 2021 06:25:53 GMT )
декабр 28, 2021 11:25 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди
    Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди

Бугун Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон президенти, Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлади.

Учрашув Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қатнашади.

Саммитда етакчилар йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашади.