Ўзбекистон ва Россия Адлия вазирликлари икки томонлама ҳамкорлик дастурини имзолади
27-декабр куни видеоконференсия шаклида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва Россия Федерацияси адлия вазири К. Чуйченко Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ўртасидаги 2022-йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини
Ҳамкорлик дастурида қонунчиликни такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш тартибини рақамлаштириш, қонун ҳужжатларини коррупсияга қарши экспертизадан ўтказиш, тартибга солиш сиёсати (“тартибга солиш гилётинаси” механизмини амалга оширишда), суд экспертизаси ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш бўйича тадбирлар кўзда тутилган деб хабар қилган Дунё сайти.
Ҳужжат икки давлат адлия органлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган.
Имзолаш маросими якунида томонлар ҳамкорлик дастурининг самарали амалга оширилишига умид билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо иқтисодий ҳамкорликлар ҳажми ўтга йилда 5 миллиард 641 миллион долларга тенг эди.