Январ 09, 2022 11:28 Asia/Tashkent
  • Мавсумий грипп Ўзбекистон мактабларида қишки таътилни узайтирилишига сабаб бўлди-ми?
    Мавсумий грипп Ўзбекистон мактабларида қишки таътилни узайтирилишига сабаб бўлди-ми?

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилгани хабар қилинди.

"Ҳурматли ота-оналар! <...> ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади", - дейилган Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги хабарида.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари кескин ортиб бормоқда

Ёрлиқ