Ўзбекистонда «омикрон» штамми аниқланди. Эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда
(last modified Mon, 10 Jan 2022 06:11:55 GMT )
Январ 10, 2022 11:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда «омикрон» штамми аниқланди. Эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистонда «омикрон» штамми аниқланди. Эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқлангани сабаб 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилиши кутилмоқда.

15 январдан бошлаб хорижий давлатлардан мамлакатга ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши лозим деб хабар қилган Дарё сайти.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.