Ўзбекистон армияси МДҲ мамлакатлари орасида 3 ўринда
(last modified Tue, 18 Jan 2022 08:06:16 GMT )
Январ 18, 2022 13:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон армияси МДҲ мамлакатлари орасида 3 ўринда
    Ўзбекистон армияси МДҲ мамлакатлари орасида 3 ўринда

Global Firepower Index рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида тўртинчи ва дунёнинг 140 мамлакати орасида 54 ўринни эгаллаган. Мамлакат ҳарбий қудратининг таҳлили.

14 январь куни Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларнинг 30 йиллиги нишонланди. Ушбу сана муносабати билан «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати армия ҳақидаги асосий рақамлар ва фактларни инографика кўринишида эълон қилди. Очиқ маълумотлар асосида Ўзбекистон ҳарбий қудратини таҳлил қилиб чиқди хабар қилган Газета сайти..

Қуролли Кучларга Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, ДХХ, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбий тузилмалари ва муассасалари киради.

Global Firepower Index  дунё армиялари рейтингида 140 мамлакат орасида Ўзбекистон 54 ўринни эгаллаган. МДҲ давлатлари орасида Россия (2), Украина (22) ва Беларусдан (52) кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, Марказий Осиёда эса — биринчи ўринда.

Global Firepower рейтингида 50 фактор баҳоланади, асосийлари қаторида: мудофаага маблағ сарфланиши даражаси, техника ва ускуналар арсенали, армия сони, танклар, кемалар, самоётлар ва бошқа ҳарбий техникаларнинг сони, нефть маҳсулотлари мавжудлиги, армия хавфсизлигига алоқадор бошқа факторлар. Рейтингда давлат географик хусусиятлари (денгизга кириш), ишлаб чиқариш ва баъзи ресурсларнинг истеъмоли (нефт) ҳисобга олинади. Ядро қуроллари эса ҳисобга олинмайди.

Global Firepower маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони 65 минг нафарни (Жаҳон банкининг 2018 йилдаги маълумотларига кўра — 68 минг нафар) ташкил этади. Шундан фаол аскарлар — 55 минг нафар (дунёда 45 ўринда), ҳарбийлаштирилган тузилмалар — 10 минг нафарга тенг (44 ўрин). Солиштириш учун: Қозоғистонда — 77 минг, Афғонистонда — 325 минг, Тожикистонда — 16,5 минг ҳарбий хизматчи мавжуд. Ўзбекистонда фуқароларни ҳарбий хизматга сафарбар қилиш салоҳияти 13,47 млн нафарга тенг. Ҳарбий чақирув ёшидагилар — 616,8 минг ва бу дунёнинг 35 кўрсаткичи демакдир.

Ўзбекистон армияси Ҳаво кучларининг ҳарбий ҳаво техникалари — 200 та авиатехникани ташкил этади (45 ўрин

Қуруқлик кучлари 420 танк (34 ўрин), 1215 та зирҳли транспорт (54 ўрин), 137 та ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари (29 ўрин), 60 дона оғир артеллерия (74 ўрин) ва 98 дона ракета тизимларини (37 ўрин) ўз ичига олади.