Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари яна телефон орқали мулоқот қилдилар
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
«Президентлар икки давлат ҳукуматлари раҳбарияти даражасидаги музокаралар жараёнини фаоллаштиришга келишиб олдилар денб хабар қилган Кун сайти.
Мирзиёев ва Тўқаев сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилган, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон президенти сайти ҳам ушбу мулоқот тўғрисида маълумот берди.
«Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, товар айирбошлаш ортаётгани ва кооперация алоқалари кучайиб бораётгани, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.