Январ 22, 2022 12:00 Asia/Tashkent
  • Ўтган йилда Халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 8,1 миллиард миқдорида валюта маблағлари юборилган
    Ўтган йилда Халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 8,1 миллиард миқдорида валюта маблағлари юборилган

Ўтган йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 миллиард миқдорида валюта маблағлари келиб тушган.

Ушбу кўрсаткич 2019−2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошган (6 миллиард доллар). Шунингдек, халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 миллиард доллар миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган деб маълум қилган республика Марказий банки.

Ўтган- 2021 йил давомида ташқи савдо айланмасининг жадаллашиши кузатилди. Хусусан, экспорт тушумлари ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 34 фоизга ўсиб, 11,6 миллиард долларга етган. Шунингдек, импорт тўловлари ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 25,7 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг умумий ҳажми 2021 йилда 26,1 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ошган.

Ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми 2021 йилда 22,9 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсган (2020 йилда — 14,3 миллиард доллар, 2019 йилда — 11,7 миллиард доллар).

Ёрлиқ