Ўзбекистон ЖСТга киришга қарор қилди
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Жаҳон савдо ташкилоти Бош котиби видеоселектор йиғилишида Ўзбекистоннинг аъзо бўлиш жараёнини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умарзоқов ва ЖСТ Бош котиби Негзи Окунжо Ивала чоршанба куни бўлиб ўтган видеоконференсияда кўриб чиқилаётган масалаларни ҳал этишда тез суръатда муваффақиятга эришиш учун мунтазам музокаралар ўтказишга келишиб олдилар.
Виртуал учрашувда Жаҳон савдо ташкилоти Бош котиби Ўзбекистонни ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мавжуд муаммоларни тезроқ ҳал этиш учун икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдори эканлигини тасдиқлади. Ўзбекистон томони, шунингдек, Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилотига тезкорлик билан аъзо бўлиш масаласига устувор аҳамият берилаётгани муҳимлигини таъкидлади.
Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) глобал савдо қонунларини тартибга солувчи ва аъзолар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилувчи халқаро ташкилотдир. Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо давлатлар - бу ташкилотнинг шартномаларини (30 га яқин битимлар) имзолаган.
ЖСТ штаб-квартираси Швейтсариянинг Женева шаҳрида жойлашган. 2016 йил ҳолатига кўра 164 давлат ушбу ташкилотга аъзо бўлган.