Тожикистон ва Ўзбекистон яна 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар
(last modified Sat, 19 Feb 2022 07:59:39 GMT )
феврал 19, 2022 12:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон яна 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар
    Тожикистон ва Ўзбекистон яна 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар

Тожикистон ишчи гуруҳининг Тошентга уюштирган сафари якунида икки мамлакат ўртасида яна 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

Тожикистон Меҳнат, иммиграция ва бандлик вазири ўринбосари Абдулғаффор Раҳмонзода бу мамлакат делегацияси бошчилигида Тошнкентга сафар қилганди.

Тожикистон делегацияси ташрифи доирасида 4 та ҳамкорлик ҳужжат, жумладан Тожикистон Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистон Бандлик вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморундам ҳам имзоланди.

Тожикистон Респбликаси, Меҳнат, иммиграция ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  Лойиҳа бошқаруви маркази ва  бошқарув марказини рақамлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш бўйича ҳамкорлик меморандум имзолади.

Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорик қилиш мақсадлари тўғрисидаги ҳужжатни имзолашди.

Имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат ўртасида бандлик соҳасидаги ўзаро алоқаларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг 10 ойи ичида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 9,29 фоизга ўсиб 354 миллион долларга етганди.