март 02, 2022 11:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори ўринни эгаллаган 10 та давлат: 1 чи Хитой ва 10 чи Тожикистон
    Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори ўринни эгаллаган 10 та давлат: 1 чи Хитой ва 10 чи Тожикистон

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 621 млн доллар. Бунда, экспорт – 157,1 млн, импорт 463,8 млн долларни ташкил этади.

Кейин мос равишда Россия (573,3 млн доллар, экспорт – 180,7 млн, импорт 392,6 млн доллар) ва Қозоғистон (266,8 млн доллар, экспорт – 60,9 млн, импорт 205,8 млн доллар) жой олди.

Ташқи савдо айланмасида қолган давлатлар кўрсаткичи қуйидагича:

Туркия – 266,1 млн, экспорт – 121,6 млн, импорт 144,5 млн доллар;

Корея – 213,4 млн, экспорт – 2,3 млн, импорт 211 млн доллар;

Қирғизистон – 60,3 млн, экспорт – 51,3 млн, импорт 9 млн доллар;

Украина – 48,9 млн, экспорт – 13,3 млн, импорт 35,6 млн доллар;

Германия – 45,3 млн, экспорт – 5,7 млн, импорт 39,5 млн доллар;

Ҳиндистон – 44,5 млн, экспорт – 1,6 млн, импорт 42,9 млн доллар;

Тожикистон – 43,1 млн, экспорт – 32,9 млн, импорт 10,2 млн доллар.

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларга тенг бўлганини Кун сайти хабар қилган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 1,2 млрд доллар, хизматлар – 176,5 млн доллар.

Бундан ташқари,  савдо айланмасида импорт ҳажми 2,1 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 1,9 млрд доллар, хизматлар – 147,1 млн доллар.

Ёрлиқ