май 07, 2024 11:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон март ойида 11 тонна қимматбаҳо металл сотиб, олтин сотиш бўйича етакчи бўлди
    Ўзбекистон март ойида 11 тонна қимматбаҳо металл сотиб, олтин сотиш бўйича етакчи бўлди

Жаҳон олтин кенгаши таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон олтин экспорти бўйича дунё етакчилигини сақлаб қолди

Қалампир сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон 11 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металлар сотувчилари орасида биринчи ўринни эгаллади. Таиланд Марказий Осиё республикасидан атиги бир тонна кам олтин сотган. Биринчи учликни Иордания якунлаган.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, март ойида 1,35 миллиард долларлик, йил бошидан буён 2 миллиард 660 миллион долларлик қимматбаҳо металлар экспорт қилинган, бу хорижга етказиб берилган товар ва хизматларнинг 40 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Жорий йилнинг учинчи ойида олтин-валюта захиралари жаҳон бозорида олтин нархининг рекорд даражада ошиши туфайли 34,1 миллиард доллардан ошди.

Шу билан бирга, омбордаги қуймаларнинг физик ҳажми қарийб 11 тоннага – 357,7 тоннагача камайиб, 2022 йил май ойидан бошлаб минимал даражага етди.

Ёрлиқ