Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликлар янада оширилади
(last modified Sun, 13 Mar 2022 08:07:12 GMT )
март 13, 2022 13:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликлар янада оширилади
    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликлар янада оширилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Анталия дипломатик ассамблеяси доирасида икки томонлама иқтисодий ҳамкорликларни 2 миллиард долларга оширишга келишиб олишди.

Бу форум доирасида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ва ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов учрашиб  трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни муҳокама қилди, ҳамда икки давлат президентлари ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилишини муҳокма қилишди.

Қирғизистон ТИВ раҳбарлари шунингдек икки мамлакат ўртасидаги ривожланиш жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувни амалга оширишга чақирди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари шунингдек савдо-иқтисодий, ва сармоявий алоқалар, ҳамда электр энергияси таъминоти бўйича ҳамкорликларни давом эттиршга тайёр эканликларини билдирдилар.

 Эслатиб ўтамиз, кеча  Туркиянинг Анталия шаҳридаги иккинчи дипломатик форуми мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ва бошқа давлатларининг айрим вакиллари иштирркида бошланди.