Анталияда Ўзбекистон ва Толибон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Толибон ТИВ раҳбарлари учрашиб мулоқт қилдилар.
Кеча Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амир Хон Муттақий Анталия дипломатик кенгашининг якуний йиғилиши доирасида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов билан учрашди.
Толибон ТИВ баёниясида, Амир Хон Муттақий бу учрашувда, минтақа мамлакатлари суръат билан ўзгараётган минтақанинг хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий вазиятида бир-бирига ишониб уруш ва сиёсий инқирзоздан чиқишлари керак деб изоҳлади.
Амир Хон Мутаққий ўз сўзларида халқаро ҳамжамият барқарор ва иқтисодий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлайдиган Афғонистонга эришиш учун иқтисодий нуқтаи назардан минтақа амлакатлари билан ҳамкорлик қилишлари керак деб изоҳлади.
Ўзбекистон ва Толибон ТИВ раҳбари учрашувида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва Афғонистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалари истиқболллари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ташқи ишар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Толибон муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувсчиси билан суҳбатда Афғонистондаги хавфсизлик ва бирдамликни инобатга олган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари учун бу давлат билан алоқаларни кенгайтиришда яхши имконият мавжудлигини таъкидлади.
-
Абдулазиз Комилов: Украина атрофидаги вазиятдан хавотирдамиз ва куч ишлатишни тўхтатилишини истаймиз