Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевдан Львовга кўчирилди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилганини мамлакта ТИВ хабар қилган.
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ га таяниб Дарё сайти..
Элчихонанинг электрон почта манзили: [email protected].
Март бошларида Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги вазият туфайли Ўзбекистон элчихонасини бошқа шаҳарга кўчириш масаласи режалаштирилмаётганини хабар қилганди. «Айни пайтда бизнинг асосий устувор вазифамиз Украинадаги мавжуд оғир вазиятни инобатга олган ҳолда барча Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишни таъминлашдир. Элчихонанинг бошқа ҳудудга кўчирилиши бу жараёнлар самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради. Шу нуқтаи назардан ҳозирда элчихонамизни Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти», — дейилганди хабарда.