Самарқанд вилоятида Суриядаги халқаро террорчилик гуруҳларга қўшилмоқчи бўлган 8 киши ушланди
Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда террорчилик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинганини Дарё сайти хабар қилди.
Хабарга кўра, Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро Н.Ж. ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал жамоат тузган. Улар террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда бир-бирига тарқатиб, муҳокама қилиб келган. Жамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.