март 28, 2022 14:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон республикаси икки ой ичида 2 миллиард долларлик олтин сотган
    Ўзбекистон республикаси икки ой ичида 2 миллиард долларлик олтин сотган

Ўзбекистон 2 ой ичида 2,3 миллиард доллардан ортиқ олтин сотган ва бу умумий экспорт ҳажмининг 57 фоиздан ортиғини ташкил этди.

Ўзбекистон  давлат статистикаси қўмитаси, жорий 2022- йилнинг сўнгги икки ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 84,9 фоизга ўсиб, 8 миллиард 730 миллион долларни ташкил этиди деб хабар қилди.

Экспорт ҳажми 4 миллиард 90 миллион долларга / ўсиш 2,7 баробар/ импорт ҳажми 4 миллиард 630 миллион долларга етди. Ташқи савдодаги салбий савдо 3 баробарга ўсиб, 538 миллион 400 минг долларни ташкил қилди.

 Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажмининг 57,7 фоизи олтин савдосига тўғри келади. Жорий йилнинг ўтган икки ойида ушбу қимматбаҳо металнинг 2 миллиард 360 миллион долларга етди.

Бу орада биргина жорий феврал ойида олтин экспорти 1 миллиард 770 миллион доллар даражасига етди.

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 17-ўринда туради.

 

Ёрлиқ