Ўзбекистон: йил бошидан бери Россиядан 133 минг меҳнат муҳожир қайтиб келди
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат муҳожири қайтган бўлса, шундан 50 минг нафари март ойида келди деб хабар қилди.
Жорий йил- 2022 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат муҳожири қайтган, улардан 50 минг нафари март ойида келган.
Январь-март ойларида жами 193 минг нафар меҳнат муҳожири мамлакатимизга қайтди деб хабар қилган Газета сайти.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосарига кўра, 2021 йилда мамлакатга 502 минг муҳожир қайтган, шундан 280 минг нафари Россиядан келган.
Агентлик Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари ўртасида ватанга қайтиш ниятлари ҳақида аноним сўров ўтказди. Унда 15 мингга яқин респондент иштирок этди. Сўровда қатнашганларнинг 15 фоизи ишини йўқотиб, ҳозирда Ўзбекистонга қайтаётгани, 25 фоизи қайтиш истагида бўлган рубль курсининг ўзгаргани, 24 фоизи ишлаётгани ва ўйлаб кўришини билдирган. Агар улар ишдан айрилса, қайтиб келишини маълум қилган. Қолган 36 фоизида меҳнат шартномаси бор ва қайтишни ўйламайман, деб жавоб беришган.
Азизбек Юнусов, шунингдек, маҳаллаларда уйма-уй юриш натижасида, 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатга қайтган 128 минг нафар фуқаронинг аҳволи ўрганилганини маълум қилди.