Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари учун даромад солиғи камайтирилади
(last modified Tue, 12 Apr 2022 08:45:37 GMT )
апрел 12, 2022 13:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари учун даромад солиғи камайтирилади
    Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари учун даромад солиғи камайтирилади

Ўзбекистон президенти қарори асосида хорижий фуқаролардан олинадиган дармоад солиғи ставкалари пасайтирилади.

Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига асосан жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда  истиқомат қилувчи чет эл фуқароларининг ресурслардан оладидиган даромадларига солиқ 12 фоиз / илгари 20 фоизгача/ миқдорда белгиланади.

Шу билан бирга 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда божхона тўловлари бўйича қулайликлар яратилади.

Шунингдек  ўтган йили савдо даромадлари 238 минг доллардан ошмаган тадбиркорларга нисбатан  монополияга қарши чоралар қўлланилмайди.