Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг махсус комиссиясига қўшилди
Ўзбекистон республикаси БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди
БМТнинг ушбу махсус Комиссияси долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган.
Жорий йилнинг 13 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC)нинг йиллик йиғилиши доирасида Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссиянинг 2023−2026 йиллардаги аъзоларининг сайлови бўлиб ўтди, деб хабар берган Газета сайти «Дунё» ахборот агентлигига таяниб.
Тадбир давомида Ўзбекистон акклимация (умуммаъқуллаш) йўли билан 2023−2026 йилларда мазкур комиссия аъзолигига сайланди.
Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ёрдамчи органи ҳисобланади.
Янги сайланган давлатлар, жумладан, Ўзбекистон 2023 йил 1 январдан бошлаб Комиссия таркибига киради.
Ўзбекистоннинг комиссия аъзоси сифатида унинг фаолиятига фаол жалб этилиши фан, техника ва инновациялар соҳасидаги энг муҳим глобал тенденцияларни ишлаб чиқиш, режалаштириш ва прогнозлаш бўйича тўпланган тажриба ва илғор услублар билан янада яқинроқ танишиш имконини беради.