апрел 19, 2022 14:45 Asia/Tashkent
  • "Ҳайратон -Мозори Шариф" темир йўл линияси бошқаруви Ўзбекистондан Кобулга ўтказилади-ми?

Афғонистон томони Ўзбекистонга 10 май кунидан сўнг Кобул Ҳайратон--Мозир Шариф темир йўл ишлатишдан тушган маблағни олиши ҳақида хабарнома юборди.

Эслатиб ўтамиз, 12-14 апрель кунлари Термизда «Ўзбекистон темирйўллари» бошқарув раҳбарларининг Афғонистон темирйўллари бошқармаси бошлиғи Бахтулраҳмон Шарафат бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон томонидан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва кўрсатилаётган салмоқли ёрдам учун афғонистонлик меҳмонлар томонидан миннатдорлик билдирилди. Учрашувда шунингдек, ОАВларда Афғонистон Республикаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни рад этиб, аксинча Б. Шарафат икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янада кенгайтириш ҳақидаги режаларни алоҳида таъкидлади. Жумладан, Афғонистон мутахассислари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Сўғдиёна Транс» шўъба корхонасининг фаолияти ва 2011 йилдан «Ҳайратон—Мозори-Шариф» темир йўл линиясининг эксплуатацияси бўйича олиб борилаётган ишлардан тўлиқ мамнунлигини билдирди деб хабар қилганди Дарё сайти.

Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилнинг иккинчи ярмидаги темир йўл юк айланмасида сезиларли пасайиш кузатилди. 2022 йилнинг биринчи чорагида ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида юк айланмаси ҳажми ўтган йилги кўрсаткичга етди (1,1 миллион тоннадан ортиқ). Музокаралар чоғида Афғонистон томон «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан биргаликда вагонларни тушириш жараёнини тезлаштириш, бу орқали Ҳайратон станциясига кирувчи юклар ҳажмини ошириш, шунингдек, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этишга тайёрлигини таъкидладилар ва шу билан Найбобот ва Мозори-Шариф станцияларини қайта тиклаш жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига ташриф бюришди. Шунингдек, меҳмонлар Термиз локомотив депосидаги афғонистонлик темир йўлчилари ўтаётган амалий машғулотлар ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишдилар. Делегация аъзолари ўз юртининг истиқболли кадрлари билан суҳбатлашишди, улар учун яратилган таълим ва турмуш шароитлари билан яқиндан танишишди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, афғонистонлик темир йўл мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўзбекистонлик темир йўлчилар билан биргаликда Ҳайратон станцияси қошида дала ўқув марказини ташкил этиш режалаштирилган.

Ёрлиқ