Япония банки Ўзбекистонда хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда
(last modified Sun, 24 Apr 2022 07:07:37 GMT )
апрел 24, 2022 12:07 Asia/Tashkent
  • Япония банки Ўзбекистонда хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда
    Япония банки Ўзбекистонда хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистон делегациясининг Японияга сафари чоғида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Токио шаҳрида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Тадаши Маэда билан мулоқт қилдиучрашди.

Ўзбекистон ва Япония расмийлари музокаралари чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатда Банкнинг инвестиция портфелини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

JBIC узоқ вақт давомида йирик саноат ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб келгани таъкидланди деб хабар қилган Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сайти.

Ҳозирги кунгача Банк ресурсларини жалб қилган ҳолда мамлакатда энергетика, ахборот-коммуникация соҳаси ва турли бошқа йўналишларда умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик 11 лойиҳа амалга оширилди, Япония томони шундан 1,4 миллиард долларни инвестиция сифатида киритди.

Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишга япон бизнесининг жалб этишни фаоллаштиришда ижобий тенденциялар кузатилаётганлиги алоҳида таъкидланди. “Energy de France” (Франция), “Nebras Power Investment Management B.V.” (Катар), “Sojitz Corporation” ва “Kyuden International” (Япония) компаниялари консорциуми томонидан Сирдарё иссиқлик электр станциясида қуввати 1600 МВтга тенг бўлган буғ-газ қурилмасини барпо этиш лойиҳаси алоҳида таъкидлаб ўтилди.