апрел 27, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Халқаро молия институтлари Ўзбекистонга 575 миллион доллар маблағ ажратади
    Халқаро молия институтлари Ўзбекистонга 575 миллион доллар маблағ ажратади

Халқаро молия ташкилтлари жумладан Жаҳон банки жорий йилда Ўзбекистонга 575 миллион доллар кредит ажратади.

Бу шартномалар 18-24 апрель кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган Жаҳон  банки ва Халқаро валюта  жамғармаси йиғилиши доирасида имзолаган. Ўзбекистон ҳукумати кредитлар давлат бюжджети ва сармоявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилишини маълум қилди.

Хабарга биноан,  Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ тадбиркорларини ривожлантириш учун  200 миллион доллар, статистика тизими салоҳиятини яхшилаш учун 50 миллион доллар, солиқ бошқарувини ислоҳ қилиш режасини амалга ошириш мақсадида 60 миллион доллар ажратмоқда.

Бундан ташқари ОПЕК халқаро ривожланиш жамғармаси 100 миллион доллари ва  Франция  тараққиёт агентлиги ҳам Ўзбекистоннинг ривожланиш жаарёнини тезлаштириш учун " яшил" иқтисодиётига  150  миллион евро миқдорида кредит ажратмоқда.

Ёрлиқ