Ўзбекистон “Толибон”га Афғонистон самолётларини қайтармайди
(last modified Sat, 30 Apr 2022 14:57:24 GMT )
апрел 30, 2022 19:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон “Толибон”га Афғонистон самолётларини қайтармайди
    Ўзбекистон “Толибон”га Афғонистон самолётларини қайтармайди

Ўзбекистон расмийлари Афғонистоннинг аввалги ҳукумати қулаши арафасида афғон учувчилари қочаётганда мамлакатга олиб ўтган самолёт ва вертолётларни “Толибон” тузган ҳукуматга қайтармоқчи эмаслигини маълум қилди.

“АҚШ ҳукумати улар учун тўлаган. У аввалги афғон ҳукуматини молиялаштирган. Шунинг учун уларни нима қилиш мутлақо Вашингтонга боғлиқ”, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев.

Унинг сўзларига кўра, расмий Тошкент АҚШ билан келишув асосида учоқларни сақлаб қолган ва толибларни огоҳлантирган деб хабар беради Қалампир.уз.

Учувчиларнинг самолётлар билан қочиб кетиши, “Толибон”нинг Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаш жараёнидаги энг катта муваффақиятсизлиги бўлган.

Ўшандан бери бу масала кам гапирилди, бу қисман Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларидаги нозиклик ва расмийларнинг ҳар тарафлама уни муҳокама қилишни истамаслиги туфайли бўлди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили нашрга на Ўзбекистон, на Тожикистон самолётларни толибларга топширмаслигини билдирган.