май 01, 2022 10:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон ҳарбий дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтмаган
    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон ҳарбий дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтмаган

Ўзбекистонга тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақида хабар тарқатилди.

Бу каби тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган деб хабар қилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакат ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган деб хабар қилган Дарё сайти.

«Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ҳолатга муносабат билдириб, хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини хабар қилган.

Ёрлиқ