Тожикистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёнинг сайёҳлик салоҳиятини таништириш ниятида
Ўзбекистон республикасининг БМТдаги доимий вакили Тожикистон президенти ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси билан учрашиб, Марказий Осиёнинг туризм салоҳиятини муҳокама қилди.
Ўзбекистонни БМТдаги доимий вакили Батиёр Иброҳимов ва Тожикистон президенти ҳуузуридаги туризмни ривожлантириш қўмиатси раиси Тожиддин Жўразода ўзаро манфаатли ҳамкорлик барқарор соҳада жумладан туризм соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.
Хабарда келтирилишча, учрашувда икки мамлакат президентларини сиёсий иродаси натижасида икки ва кўп томонлама шаклидаи яқин ҳамкорлик учун қулай муҳит яратгани ҳам таъкидланган.
Тожикистоннинг расмийси Ўзбекисто президенти томонидан Марказий Осиё давлатлари президентларининг уччинчи учрашувда илгари сурилган туризмнинг барча жабҳалари қамраб олган " Бир тур- бутун ҳудуд" қўшма дастурини ишга тушириш бўйича илгари сурилган ташаббуснинг аҳамияти ва долзарблигини қўшимча қилди.
Бироқ ҳудудининг туризм салоҳиятини тўлиқ жорий этишга кўмаклашувчи мазкур дастурни амалий амалга ошириш учун ўзаро ҳамкорлик тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари туризм соҳасида кутилаётган минтақавий ва халқаро тадбирлар, жумладан 2023-йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон сайёҳлик ташкилотнинг 25-бош Ассамблеяси бўйича қўшма ташаббусларни илгари суриш мақсадида икки давлатнинг доимий ваколатхоналари даражасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.