15 майдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади
(last modified Thu, 12 May 2022 04:21:57 GMT )
май 12, 2022 09:21 Asia/Tashkent
  • 15 майдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади
    15 майдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади

«Қазақстан темир жоли» АЖ билан келишилган ҳолда йўловчи ташувчи поезд қатновлари қайта тикланмоқчи бўлганини Ўзбекистон темир йўл компанияси хабар қилди.

15 май куни 647/648-сонли Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. Шунингдек, 16 майдан бошлаб Олма-ота-2—Тошкент—Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли («Тулпар-Талго») поезд қатнови йўлга қўйилади. Юқорида кўрсатилган рейсларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 марта Тошкент Марказий вокзалидан амалга оширилади.

Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида белгиланган тартибда ўрнатилган чеклов чоралари талабларига риоя қилиш лозим. Хусусан, қўшни давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19 га тест синовидан ўтгани ҳақида маълумотнома тақдим этиши шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Мазкур маълумотнома Қозоғистон давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши шарт.

Маълумотнома талаб қилинмайдиган шахслар:

5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса;

Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари,

локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар;

Қозоғистонда COVID-19 га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса);

Қозоғистон Бош давлат санитария врачи қарорига кўра мамлакат ҳудудида ҳақиқий деб топилган COVID-19 га қарши эмлаш учун паспорт/сертификат/маълумотнома берган шахсларга.

Қозоғистон Республикаси ҳудудига Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётган шахслар «Путешествую без COVID-19» иловасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.