Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БААга борди
(last modified Sun, 15 May 2022 11:20:28 GMT )
май 15, 2022 16:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БААга борди
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БААга борди

Бугун 15 май куни Ўзбекистон президенти Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетди

Мирзиёев узоқ давом этган хасталикдан сўнг 13 май куни 73 ёшида дунёдан кўз юмган БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид-ал Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти ташрифи доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид-ал Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.

БАА президенти ва Абу-Даби амири Халифа ибн Зайд ал-Наҳаён 2014 йилда инсультни ва жиддий операцияни бошидан кечирган. Шундан кейин у омма олдида камдан кам намоён бўлган. Сўнгги йилларда БАА президенти давлат ишлари билан деярли шуғулланмасди, мамлакатни бошқаришни пойтахт амирлиги Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайдга топширди. У БАА асосчиси Зайд ал-Наҳаённинг тўнғич ўғли эди.