май 18, 2022 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон: Афғонистоннинг молиявий активларини таъқиқдан чиқариш тарафдоримиз
    Ўзбекистон: Афғонистоннинг молиявий активларини таъқиқдан чиқариш тарафдоримиз

Ўзбекистон афғон молиявий активларини эркинлаштириш ва улардан ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш тарафдори эканлигини ўзбек расмийларидан бири маълум қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбоновга кўра Афғонистондаги гуманитар вазият ёмонлигича қолмоқда, шу муносабат билан Ўзбекистон афғон молиявий активларини эркинлаштириш тарафдори деб айтди.

“Валдай” клуби томонидан ташкил этилган “Россия – Марказий Осиё: беқарорлик шароитида ҳамкорлик ва тараққиёт” конференциясида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбонов маълум қилди.

“Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғи Ўзбекистоннинг Термиздаги транспорт-логистика маркази орқали етказиб берилади, мутахассисларимиз Мозори Шариф аэропортини тиклаш ишларини якунламоқда, Ўзбекистондан Кобулга электр энергияси етказиб берилмоқда”, дея таъкидлади Қурбонов.

 Бундан ташқари Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази директори Дониёр Қурбонов Ўзбекистонлик мутахассислар Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги аэропортни тиклаш ишларии якунига етказмоқда.  маълум қилди, деб хабар берди 

У шунингдек  "Валдай" халқаро дискуссия клубининг II Марказий Осиё конференциясида қилган чиқишида  "Мутахассисларимиз Мозори Шарифдаги аэропортни тиклаш ишларини якунламоқда", деб айтди. 

Қурбонов ўз сўзларида , Тошкент Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк бўлган Афғонистонни тиклаш учун кўплаб ишларни амалга оширмоқда. "Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғини Термиздаги ўзбек транспорт-логистика ҳаби орқали олади. Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб беради", - дея аниқлик киритди

 

 

Ёрлиқ