Ўзбекистон ва Толибон чегара кучлари бошлиқлари учрашдилар
Толибон ва Ўзбекистон чегара расмийлари чегарада тушунмовчилик юзага келган тақдирда мувофиқлаштиришни кучайтириши учун учрашди.
Толибон ҳаракати мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, афғон ҳарбийлари Ҳайратон ўтиш жойида Ўзбекистон чегара кучлари етакчилари билан учрашганини маълум қилди.
Баёнотга асосан, икки давлат чегара қўмондонларидан иборат делегация Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида тушунмовчилик ва муаммоларнинг олдини олишини муҳокама қилган.
Афғонистон томонидан Толибоннинг 6-чегара дивизияси қўмондони Ғавсуддин ва Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон жаунибй чегара қўмондони Холназаров ва Тирмиз вилояти комиссари Аброр Бердиев қатнашганини қўшимча қилинган, баёнотда.
Баёнотлар келтирилишича, томонлар икки давлат чегарасида тушунмовчилик ва чегара муаммолари юзага келган тақдирда вазиятни сақлаш ва кўпроқ мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади.