Шавкат Мирзиёев ва Жомарт Токаев телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Tue, 07 Jun 2022 08:02:41 GMT )
июн 07, 2022 13:02 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Жомар Токев телеон орқапл суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев ва Жомар Токев телеон орқапл суҳбатлашди

КЕча Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқотида уни Қозоғистонда референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини мамлакат конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан қутлаган. Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилган.

Олий даражада эришилган икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинган.